Почеттино ғалабадан ҳам мамнун эмас

Mirjalol Normatov
9 янв 2019, 11:11
"Тоттенхэм" бош мураббийи Маурисио Почеттино Англия лига кубогининг 1/2 финали доирасида "Челси" устидан қозонилган ғалабадан кейинги фикрлари билан ўртоқлашди.

"Биз рақибга мағлуб бўлмадик. Аммо улар биздан кўра кўпроқ иштиёқ билан ўйнашди. Гол урдик ва бундан хурсандман. Айнан шундан кейин яхши ўйин кўрсатишни бошладик. Агарда бироз ҳаракат қилганимизда иккинчи голни ҳам киритган бўлардик. Ғалаба қозонган бўлсак-да, ўйин тақдири ҳал бўлмади.

VAR тизими менга ёқмайди. Жаҳон чемпионати, ЛаЛига ўйинларида кузатяпман, барча бу тизимдан мамнун эмас. Шу боисдан "Челси"ни ушбу тизим орқали мағлуб этганимиз менга ёқмаяпти", - деди Почеттино.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Sky Sports

Сўнгги янгиликлар

Барча ›