Почеттино: "Агар ЧЛ финалига чиқсак Кейн майдонга тушиши мумкин"

Aslanov Jasurbek
13 апр 2019, 12:47
"Тоттенхэм" бош мураббийи Маурисио Почеттино жамоа футболчилари Гарри Кейн ва Деле Алли жароҳатлари ҳақида гапирди.

"Кейн хафа. Ҳар куни унинг ҳолатига баҳо бериб, у қачон шуғуллана олишини текшириб боришимиз керак. Ҳозир у қачон қайтишини айтишнинг иложи йўқ.

У "Манчестер Юнайтед"га қарши баҳсда шундай жароҳат олган эди. Ўша пайтда даволанишга 5 ҳафта кетган. Агар Чемпионлар лигаси финалига чиқсак, Кейн майдонга тушиши мумкин.

Алли қўлини синдирди, у майдонга туша олиши ёки йўқлиги ҳақида тез орада билиб олишимиз керак. У "Хаддерсфилд"га қарши ўйнамаса керак" - дейди Почеттино.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Sky Sports

Сўнгги янгиликлар

Барча ›