Пляж футболи: Ўзбекистон жаҳон рейтингида 71-ўринда қайд этилди
05 май 2014 18:27
Янгиликлар
Пляж футболи: Ўзбекистон жаҳон рейтингида 71-ўринда қайд этилди
Пляж Футболи жаҳон рейтингига кўра Ўзбекистон терма жамоаси сўнгги тўрт йиллик ҳисоб-китобга кўра 71-ўринда қайд этилди.
Пляж Футболи жамоалари рейтингини ҳисоб-китоб қилиб борадиган пляж футболи халқаро рейтинги дунё терма жамоаларининг сўнгги тўрт йиллик рейтингини эълон қилди. Унга кўра, пляж футболи бўйича Ўзбекистон терма жамоаси жаҳон рейтингида 71-ўринда қайд этилди. Мазкур рейтинг 2011 йилнинг май ойидан, 2014 йилнинг апрель ойигача вақт оралиғида бўлиб ўтган расмий мусобақалардаги терма жамоаларнинг иштирокига қараб тузиб чиқилди. Жаҳон чемпионати, қитъа чемпионатлари ва саралаш ўйинларидаги натижалар терма жамоаларнинг рейтинг очколарини ҳисоблаб боришда асосий мезон сифатида қайд этилган.
Ўзбекистон терма жамоаси жаҳон рейтингида 71-ўринда, Осиё Қитъаси терма жамоалари рейтингида эса 15-ўринда бормоқда. Осиё қитъасининг энг яхши терма жамоалари сифатида Эрон (10), БАА (13) ва Япония (15) терма жамоалари қайд этилган. Пляж футболи бўйича жаҳон рейтингини сўнгги икки Жаҳон чемпионати ғолиби – Россия бошқариб турибди. Кучли учликни Бразилия ва Испания терма жамоалари тўлдиришган.
Эслатиб ўтамиз, айни дамда Аҳад Юсупов бош мураббийлик қилаётган пляж футболи бўйича Ўзбекистон терма жамоаси ўтган йилнинг январь ойида Қатарда бўлиб ўтган ЖЧ-2013 саралаш баҳсларида иштирок этишган эди. ЖЧ йўлланмаси ўйналадиган пляж футболи бўйича навбатдаги Осиё Чемпионати баҳслари 2016 йили ўтказилиши режалаштирилган.

Фикрлар