UZ

Сўнгги янгиликлар

23:43"Челси" — "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум  2 23:24"Атлетико" Влаховичга қизиқиш билдирмоқда  1 22:45"Астон Вилла" — "Тоттенхэм". Таркиблар маълум  1 22:30Де Зерби ПСЖ ва "Интер" ўртасидаги EЧЛ финали ҳақида: "Netflix’да фильм томоша қиламан"  3 22:04Суперлига. "Сурхон" ўз майдонида "Сўғдиёна"ни мағлуб этди   18 21:58Хёйсеннинг "Реал"даги маоши маълум. АПЛ клублари ҳимоячига кўпроқ пул тўлашга тайёр эди  2 21:35МЮда мавсумнинг энг яхши ўйинчиси аниқланди  0 21:11Хосеп Гвардиола: "Албатта, биз Англия кубогини қўлга киритишни истаймиз, аммо бу биз учун етарли эмас"  1 20:43Хёйсен "Реал" билан 5 йиллик шартнома имзолайди  19 20:20"Атлетико" 55 млн евролик трансферни амалга оширишга яқин  28 19:50УЕФА Чемпионлар Лигаси йўлланмаси учун жиддий кураш. "Чипта" битта — даъвогар эса иккита  9 19:44"Сурхон" — "Сўғдиёна". Асосий таркиблар маълум  2 18:57Лапорта "Барселона" президентлигига қайта сайланмоқчи  11 18:28"Насаф" етакчисига нима бўлди?  8 18:10Анчелотти атайин "Реал"ни мағлубият томон етакладими?  26

Пляж футболи: Ўзбекистон Осиё Ўйинлари 2-турида Баҳрайнни мағлуб этди Янгиликлар

Пляж футболи: Ўзбекистон Осиё Ўйинлари 2-турида Баҳрайнни мағлуб этди

Пляж футболи бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Осиё Ўйинлари 2-турида Баҳрайн терма жамоасини 4:3 ҳисобида мағлубиятга учратди.

15 ноябрь куни Таиланднинг Пхукет шаҳрида пляж спорт турлари бўйича Осиё Ўйинларига старт берилди. Осиё Ўйинларининг пляж футболи мусобақасида иштирок этаётган Ўзбекистон терма жамоаси «С» гуруҳи 2-тур ўйинида Баҳрайн терма жамоасига қарши баҳс олиб борди ва голларга бой бўлган учрашувда 4:3 ҳисобида ғалаба қозонди. Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Тохир Абдураззоқов учрашувда дублга эришган бўлса, яна бир голга Жамолиддин Шарипов муаллифлик қилди. Ўзбекистон терма жамоасининг яна бир голи Баҳрайнлик футболчига автогол сифатида ёзилди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси гуруҳдаги 1-тур ўйинида 15 ноябрь куни Хитой терма жамоасига 0:2 ҳисобида мағлубиятга учраган эди.

Аҳад Юсупов бош мураббийлигидаги пляж футболи бўйича Ўзбекистон терма жамоаси чорак финалд «D» гуруҳи жамоаларидан бирига қарши баҳс олиб боради. Маълумот ўрнида «D» гуруҳида Япония, БАА ва Малайзия терма жамоалари баҳс олиб боришмоқда.

Осиё Ўйинлари. Пляж футболи. Эркаклар. «C» гуруҳи. 2-тур.
Ўзбекистон - Баҳрайн 4:3
Голлар: Ал Досари (26 автогол), Тоҳир Адбураззоқов (32, 33), Жамолиддин Шарипов (36) - Ал Досари (3), Ал Абдулла (22), Ал Мугави (35)

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика