Пляж футболи: Бахтиёр Намозов Бразилия – Испания учрашувини бошқариб борди

Narzulla Saydullayev
15 июл 2015, 10:45
Португалияда давом этаётган пляж футболи бўйича Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичи учинчи тур ўйинлари бўлиб ўтди.

Аввал хабар бериб ўтганимиздек, ушбу Жаҳон чемпионатида ўзбекистонлик ҳакам — Бахтиёр Намозов ҳам иш олиб бормоқда.

Кеча, 14 июль куни “С”гуруҳи, 3-тур ўйинлари доирасидаги Бразили – Испания учрашувини бошқариб борди.

Маълумот учун, ушбу учрашув 2:1 ҳисобида Бразилия терма жамоасининг ғалабаси билан якунланди.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: the-uff.com