UZ

Сўнгги янгиликлар

10:38"Кристал Пэлас" ўз рекордини ўрнатди  0 10:08"Шўртан" янги мураббий бошқаради  3 09:49Тожикистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди  3 09:39Мадрид клублари МЮ хавбеки учун курашади  0 09:09Флик ваъда берди  8 08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  4 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  9 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  34 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  3 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  1 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1

Питер Хюистра: "Биздан олдинги ўйинда қўполлик ҳеч кимга кўринмаганди, лекин бизга келганда дарров VARни эслаб қолишди" Янгиликлар

Питер Хюистра: "Биздан олдинги ўйинда қўполлик ҳеч кимга кўринмаганди, лекин бизга келганда дарров VARни эслаб қолишди"

ОЧЛ 1/4 финалида "Пахтакор" Эроннинг "Персеполис" клубига 0:2 ҳисобида имкониятни бой бериб мусобақани тарк этди.

Ўйиндан кейинги матбуот анжуманида "Пахтакор" мураббийи Питер Хюистра иштирок этиб қуйидаги фикрларни билдирди. 

- Ўйинни яхши бошладик. Ҳаммаси биз кутгандек кетаётганди, бироқ кутилмаганда футболчимиз қизил карточка олиб режаларимиз ўзгариб кетди. Бир киши кам бўлиб қолишимизга қарамай охиригача курашдик ва бунинг учун йигитларга раҳмат айтаман. Ўйлайманки, Осиё чемпионлар лигасида ўзимизни кўрсата олдик. Афсус, чорак финалда мусобақа билан хайрлашяпмиз, лекин бу жамоа келажакда кўп нарсага қодир дея оламан.


- Қизил карточка кўрсатилган вазият бўйича фикрингиз? 

- Мен ўша вазиятни тўлиқ кўра олмадим. Лекин VAR ёрдамида ҳакам қарор чиқариб "сариқ"ни "қизил"га ўзгартирди ва футболчимизни четлатди. Фақат шуни айтишим мумкин, холос.


- Ўйиндан сўнг Машарипов билан гаплашдингизми? 

- У жуда хафа. Ниҳоятда тушкун кайфиятда ва жамоага ёрдам бера олмаганидан хафа. Албатта, Машарипов четлатилишини ҳеч ким кутмаганди. Лекин мен бир жиҳатга эътиборингизни қаратмоқчиман, биздан олдин шу стадионда "Ал Насср" - "Ал Аҳли" учрашуви ўтказилди ва унда ҳам VAR кўриб чиқса бўладиган қўполлик кузатилди. Лекин негадир ҳеч ким миқ этмади. Аммо бизнинг футболчимиз шундай қўполлик қилганида дарҳол ўйинни тўхтатиб VARга мурожаат қилишди. Натижада VARдан фойдаланиш бизда икки хил таассурот уйғотди. Яъни, бу технология кимга қанақа экандек туюляпти. 


- Иккинчи таймда Ҳожимат Эркинов майдонга тушиб жамоага анча ёрдам берди. Уни олдинроқ тушириш имкони бормиди? Ва унинг ўйинига қандай баҳо берасиз? 

- Биз Ҳожиматни анчадан бери биламиз. Уни бекорга ижарадан қайтариб олмадик. Биз бу футболчига ишонамиз. Иккинчи таймда уни майдонга туширдик ва ўзидан кутилган ўйинни намойиш этди.

Рейтинг: +23   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика