Писарро - Бундеслигада 40 ёшдан кейин гол урган иккинчи футболчи
30 окт 2018 02:11
Янгиликлар
Писарро - Бундеслигада 40 ёшдан кейин гол урган иккинчи футболчи
Бременнинг “Вердер” клуби ҳужумчиси Клаудио Писарро Бундеслиганинг 9-турида “Байер” дарвозасини ишғол қилганди.
Бременлик мусиқачиларнинг илк голига муаллифлик қилган Писарро бу билан Германия Бундеслигасида 40 ёшдан ошиб рақиб дарвозасини ишғол қилган иккинчи футболчига айланди.
Лекин унинг голи “Вердер”ни мағлубиятдан қутқариб қололмади. “Байер” меҳмонда ўйнашига қарамай, йирик 6:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Перулик ҳужумчи гол киритилган куни 40 ёшу 25 кунлик эди. Бундеслигада гол урган энг ёши катта футболчи бу Мирко Вотава ҳисобланади. У 1996 йилнинг августида 40 ёшу 121 кунлигида “Штутгарт”га гол урганди.
Ҳавола :
Янгиликларни Телеграмда ўқинг!
Фикрлар