

У ПСЖга ўтишга яқин турибди. "Soccerlink" нашри хабарига кўра, Николога Париж клуби спорт директори Леонардонинг шахсан ўзи қизиқиш билдирган. Ўтган ҳафта Леонардо, ПСЖ президенти Носир Ал Хелайфи ва Андреа Пирло Парижда учрашиб, ёш Пирлонинг келажагини муҳокама қилишган.
Маълумот учун, Николо 3 йилдан буён "Ювентус" клуби тизимининг вакили ҳисобланади.



