Пирло "Ювентус"га қайтмоқда

Alisher
30 июн 2020, 18:00
Собиқ хавбек клубнинг ёшлар жамоасида ассистент бўлиб ишлайди.

"Ювентус" ва Италия терма жамоаси собиқ ярим ҳимоячиси Андреа Пирло мураббийлик фаолиятини бошлашга тайёр.

Журналист Жанлука Ди Марционинг хабарига кўра, афсонавий италиялик футболчи "Ювентус"нинг U-23 жамоаси мураббийлар штабига киритилади.

41 ёшли мутахассис "кекса синьора"нинг ёшлар жамоасида бош мураббий бўлиб ишлаётган Роберто Барониога ассистентлик қилади.

Пирло "Нью-Йорк Сити"даги иштирокидан сўнг футболчилик фаолиятини якунлаган эди, у "Ювентус" шарафини 2011-2015 йиллар давомида ҳимоя қилган.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: gianlucadimarzio.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›