Пирло: “Роналду илк марта захирага олинганидан хурсанд бўлди”
16 май 2021 08:51
Янгиликлар
Пирло: “Роналду илк марта захирага олинганидан хурсанд бўлди”
“Биз мавсумнинг ҳар бир ўйинида ғалабага бўлган иштиёқ билан майдонга тушиш талаб этилади. Қоғозда осон кўринган ўйинларда жудаям кўп хатоларни қилмаганимизда ҳозиргидек кучли тўртликка кириш учун курашаётган бўлмасдик.
Биз бу қадар кўп очко йўқотмаслигимиз керак эди. Аммо бизда ажойиб жамоа бор, у ҳали ўсишда давом этмоқда.
Мен келажагим ҳақида эмас, “Интер” билан бўладиган ўйинга бор эътиборимни қаратгандим. Келажагим ҳақида кейинроқ гаплашамиз.
Роналду адашмасам илк марта захирага олинганига хурсанд бўлди. Биз бир футболчи кам бўлиб ҳаракат қилаётгандик, унга бутун ўйинни ўтказиш оғирлик қиларди. У жилмайиб турарди ва ечиниш хонасида ҳам хурсанд ҳолатда эди.
Нима учун “Интер” учун чемпионлик “коридори”ни ташкил қилмадик? Клуб уларга энг керакли совринни топшириб қўйди. Шунинг ўзи етарли. 9 йил кетма кет “Юве” чемпион бўлганида ҳеч ким бизга чемпионлик “коридори”ни ташкил этмаганди”, дея Пирлонинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Sky Sport Italia.
Фикрлар