Пирло Жирунинг "Ювентус"га ўтишини хоҳлашини тан олди

Alisher
4 янв 2021, 08:52
"Ювентус" бош мураббийи Андреа Пирло қишки трансферлар ойнасида таркибни кучайтириш борасидаги саволга жавоб берди.

"Трансферлар ойнаси 4 январда очилади. Биз аллақачон клуб билан нима қилишни хоҳлашимиз ва қандай имконият борлиги ҳақида гаплашдик. Умид қиламизки, тез орада маълум қадамлар ташланади.

"Челси"дан Жиру? У фойдали бўларди", - дейди Пирло.

Оливье Жиру жорий мавсум АПЛда 9та ўйинда майдонга тушиб, 3та гол уришга эришди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: DAZN

Сўнгги янгиликлар

Барча ›