Пирло "Фатих Карагюмрюк"дан кетиши мумкин

Оқил Абдубарноев
5 окт 2022
Ушбу клубда ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Отабек Шукуров тўп тепади.

Андреа Пирлонинг Туркиядаги "Фатих Карагюмрюк"даги ишлари юришмаяпти, Туркия чемпионатидаги етти турдан сўнг жамоада бор-йўғи олти очко мавжуд. Унинг шогирдлари сўнгги ўйинда “Истанбулспор”га 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди.

Ҳозирда мухлислар италиялик мутахассисга нисбатан норозиликларини ошкора изҳор қилишмоқда. Мутахассис ўйин ҳақида шундай деди:

"Биз жуда ёмон ўйнадик. Эҳтимол, менга йўлланаётган танқидлар ўринлидир. Биринчи бўлимда ҳисобда олдинга чиқиб олдик, аммо ҳисобни мустаҳкамлай олмадик, бунга интилиш бўлмади. Шу боис, ўз дарвозамиздан тўп ўтказиб юбордик", - деди Пирло.

Қайд этилишича, клуб раҳбарияти қониқарсиз натижалар давом этса, Пирлога чиқиш эшикларини кўрсатиши мумкин.


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: Ulak News