Пирло: "Биринчи мавсумимда "Милан"дан ортда қолаётгандик, аммо соврин ютгандик"

Aziz Tukhtamuradov
28 янв 2021, 08:50
"Ювентус" бош мураббийи Андреа Пирло Италия кубоги доирасида СПАЛга қарши ўйиндан сўнг (4:0) ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Мақсадимиз кейинги босқичга чиқиш эди ва биз чемпионатда яхши ўйин кўрсатаётган жамоага қарши муваффақиятли ўйин кўрсатдик. Тўғри ёндошув эвазига осон ўйин кўрсата олдик. 

Мавсум бошидан буён биз ҳар уч кунда ўйнаяпмиз ва бунга кўникиб бўлдик. Энди "Сампдория"га қарши ўйинда эътибор қаратишимиз лозим, бу муҳим. 

"Ювентус"га келганимда биз мавсум давомида "Милан"дан ортда қолиб келаётгандик, якунда эса чемпион бўлдик. Барчаси ўзимизга боғлиқ. Италия кубогини қўлга киритишни мақсад қилганмиз. Энди "Интер" билан ярим финал ўйинига тайёрланамиз", - деди Пирло. 

Ўхшаш янгиликлар


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: Corriere dello Sport

Сўнгги янгиликлар

Барча ›