Пирло "Бенфика"ни бошқариши мумкин

Alisher
27 дек 2021
"Ювентус" собиқ устози Андреа Пирло "Бенфика"ни бошқариши мумкин.

"Бургутлар" италияликнинг номзодини кўриб чиқишмоқда.

"Бенфика" ҳозирги бош мураббийи Жорже Жезушдан норози. Шу билан бирга "бургутлар" товон пули тўламаслик учун мутахассисни истеъфога чиқаришмоқчи эмас.

Португалияликлар Жезушнинг ўзи кетишга қарор қилса бошқа мураббийлар билан музокаралар ўтказишади.


AlisherМуаллиф
Манба: Calciomercato