Пирес: "Зидан билан суҳбатлашдим, у "Реал"нинг ЧЛда кейинги босқичга чиқишига ишонади"
22 фев 2018 11:53
Янгиликлар
Пирес: "Зидан билан суҳбатлашдим, у "Реал"нинг ЧЛда кейинги босқичга чиқишига ишонади"
"Арсенал" собиқ ярим ҳимоячиси Робер Пирес "Реал" ҳамда ПСЖ ўртасидаги Чемпионлар лигаси чорак финали учун кураш ҳақида фикр билдирди.
Биринчи учрашувда Зинедин Зидан шогирдлари 3:1 ҳисобида ғалабага эришишди.
"Реал" Чемпионлар лигасида мени ҳайрон қолдирмаяпти. Бу турнирни ЛаЛига ёки мамлакат Кубоги билан солиштириб бўлмайди. Чемпионлар лигасида кўпчилик ҳақиқий "Реал"ни кўрмоқда, чунки жамоа бу турнирда ғолиб чиқмоқчи. ПСЖга қарши илк учрашувдан сўнг Зидан билан суҳбатлашдим ва у жамоанинг кейинги босқичга чиқишига ишонади. Ҳа, жавоб ўйинида нима бўлишини билмаймиз. Францияда кўплаб газеталар ПСЖ футболчилари ғалабага ишониши ҳақида ёзишди, аммо "Реал" бу турнирда катта тажрибага эга" - дейди Пирес.
ПСЖ ва "Реал" ўртасидаги жавоб учрашуви 6 март куни Парижда бўлиб ўтади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик
Фикрлар