UZ

Сўнгги янгиликлар

02:58ЕЧЛ. ПСЖ "Челси"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, "Буду Глимт" эса "Спортинг" дарвозасига жавобсиз 3 та гол урди  31 02:50ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди  281 01:52Александр Хомяков: "Барчаси яхши бўлади, хавотир олманг. Футболчиларга эътирозим йўқ"  3 00:55Суперлига. "Бухоро" – "Хоразм" 1:1   0 00:40Cергей Токов: "Жамоани кучайтира оладиган маҳаллий футболчилар қолмади"  0 00:38Мирко Йеличич: "Жасур Яхшибоев? Бу ҳолат мен учун ҳам тушунарсиз"  5 00:38ЕЧЛ. Хаверцнинг 89-дақиқада пенальтидан урган голи "Арсенал"ни "Байер"га қарши ўйиндаги мағлубиятдан асраб қолди  21 00:28Қаршидаги "Марказий" ўйингоҳга янги чим ётқизиш ишлари бошланди  3 00:03Андрей Шипилов: "Қўқон-1912" энг ёши катта жамоа? Гапингиз тўғридир. Лекин мен паспортга қарамайман"  3 23:47"Реал" — "Манчестер Сити". Ҳусанов асосий таркибда!  44 23:06Эден Азар ВАРни бекор қилиш тарафдори  7 22:32Бруну Фернандеш "Арсенал"га ўтиши мумкин  5 22:05Суперлига. "Локомотив" – "Қўқон-1912" 0:0   2 21:40Суперлига. "Бухоро" ўз уйида "Хоразм" билан дуранг ўйнади  18 21:39Финалиссима қўчирилди  11

Пирес Роналду ҳақида: "Уни ҳақорат қилишарди" Янгиликлар

Пирес Роналду ҳақида: "Уни ҳақорат қилишарди"

"Арсенал" собиқ ярим ҳимоячиси Роберт Пирес собиқ "Манчестер Юнайтед" ўйинчиси, ҳозирда эса "Ювентус" шарафини ҳимоя қилаётган Криштиану Роналдуга қарши ўйиндаги хотиралари билан ўртоқлашди.

"Арсенал" собиқ ярим ҳимоячиси Роберт Пирес собиқ "Манчестер Юнайтед" ўйинчиси, ҳозирда эса  "Ювентус" шарафни ҳимоя қилаётган Криштиану Роналдуга қарши ўйиндаги хотиралари билан ўртоқлашди.

"Мен унинг ўйинини илк бор кўрганимда бу йигит жуда тезкор деб ўйлаганман. У тезлашганида, уни тўхтатиб қолиш осонмасди. Бу каби ўйин билан ажойиб таассурот қолдирарди.


Ўшанда Роналду ҳозирги даражасига эриша оладими, деб сўраш қийин эди, лекин у тезда совринларни қўлга киритадиган машинага айланди. У "Манчестер Юнайтед"да ҳам, "Реал"да ҳам, Португалия терма жамоасида ҳам обрў қозонди ва совринларга эга чиқди.

"Манчестер Юнайтед" ва "Арсенал" ўртасидаги ўйинлар ҳар доим қайноқ руҳда ўтарди. Криштиану жуда кўп финт ишлатарди ва буни инглизлар унча ёқтирмаган. Улар Кришни ҳақоратлашарди. Сиз англияликларга қарши бундай ўйнай олмайсиз, айниқса "Арсенал"нинг уй стадионида.


Аввалига уни қабул қилиш қийин кечди. Англиядаги футбол бошқа давлатлардан фарқ қилади. Аммо Роналду бу муҳитга тезда ўрганиб кетди ва охир-оқибат Премьер-лиганинг энг яхши футболчиларидан бирига айланди.

Роналдуга келсак, айтадиган асосий жиҳат бу унинг голларидир. У голларини мукаммал даражада киритади. Унинг мақсади гол уриш ва соврин ютиш. Криштиану машина", — дея таъкидлади Пирес.

Рейтинг: +29   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика