Пиоли: "Милан" ташаббусни ўз қўлида ушлаб турди, бироқ вазиятларидан фойдалана олмади"
30 апр 2023 10:53
Янгиликлар
Пиоли: "Милан" ташаббусни ўз қўлида ушлаб турди, бироқ вазиятларидан фойдалана олмади"
"Унчалик ёмон ўйин кўрсатмадик. Бизга керакли вазиятларда тўғри қарор чиқариш жиҳати етишмади. Ўйинни назорат қилдик, ташаббусни ушлаб турдик, бироқ вазиятлардан фойдалана олмадик.
"Рома" ўз майдонида кам гол ўтказиб юборишини билардик. Аммо вақт ўтиши билан вазифа қийинлашиб бораверди. Бу биз истаган натижа эмас. Аммо бундан қочиб қутула олмадик. Агарда вазиятдан келиб чиқсак, натижа бундан-да ёмон бўлиши мумкин эди. Ғалабага ишонгандим, чунки ҳозир яхши ҳолатда тургандик.
Ғалати ўйин бўлди. 106 дақиқанинг фақатгина 49 дақиқасида тўп ўйинда бўлди. Қийин баҳс, тўхталишлар кўпайиб кетди. Ритмни ушлаб туришни уддалай олмадик. Қачонки рақиб чуқур ҳимояланса, бўш ҳудудларни топиш осон бўлмайди. Тўпни рақибга осонгина топширдик, рақибларнинг ҳудудини очиш учун етарлича комбинацион ўйнамадик.
Ғалабани истагандик, бироқ бир очко олдик. Икки жамоа ҳам уйга мамнун ҳолатда қайтса керак", - деди "Милан" бош мураббийи.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик
Фикрлар