UZ

Сўнгги янгиликлар

23:05Моуринью: "Арбелоа энг севимли ўйинчиларимдан бири эди. Унга босим бегона"  0 22:35"Бунёдкор" назорат учрашувида Косово клубига мағлуб бўлди  0 22:27Эрон. "Трактор" ва "Истиқлол" ўз учрашувларида ғалаба қозонишди  0 21:41Эндрик: "Бу ҳали бошланиши"  0 21:22"Челси" қишдаёқ Стерлинг билан хайрлашишга қарор қилди  0 20:32Пьянич расман фаолиятини якунлади. У Қозоғистон клубига ўтмайди  2 19:53"Бухоро" Руминия жамоаси билан дурангга рози бўлди  2 19:32Ўзбекистон U-16 термаси "Бунёдкор" U-19 жамоасидан устун келди  3 19:13Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Хитойга етиб борди  9 18:58"Манчестер Юнайтед" футболчиси жароҳат сабаб 10 ҳафтани ўтказиб юборади  3 18:32Украина терма жамоаси ҳимоячиси: "Ҳусанов ҳақиқатан ҳам яхши сифатларга эга"  2 18:03Мудрик ушбу мавсум майдонга қайтмайди  0 17:33Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Вьетнамга имкониятни бой берди  3 17:08Арсен Венгер: "Мен Кэррикни табриклашим керак"  1 16:39"Ғазалкент" биринчи ғалабасига эришди  1

Пиоли: "Милан" ўйинни назорат қилди" Янгиликлар

Пиоли: "Милан" ўйинни назорат қилди"

"Милан" бош мураббийи Стефано Пиоли А Серия 6-тури доирасида "Кальяри"га қарши ўйиндан кейинги фикрларини билдирди.

"Ўйинни яхши бошладик, ҳисобда олдинга чиқиб олишимиз мумкин эди, бироқ аниқ ҳаракат қила олмадик. Кейин кичик эҳтиётсизлик сабабли гол ўтказиб юбордик.

Баҳсни ўз томонимизга оғдириш учун яхши  меҳнат қилдик, ўз қонунларимиз йўлида ҳаракат қилдик ва осон бўлмаган ғалабага эришдик.

Ҳозир қўл остимдаги футболчилар унчалик кўп эмас, бироқ ушбу ҳолат менга ёқиши ҳам мумкин. Етарли бўлмаган футболчилар ҳам ўйинга тайёр ҳолатда. Балки керакли вақтдаги ротация ўз ролини ўйнаши мумкин, аммо бу ҳолат ҳам ўз мевасини бериши мумкин. Футболчиларда юқори иштиёқ бўлади ва жароҳат олмасликка ҳаракат қилишади.

Биринчи бўлимда катта хавф олганимиз йўқ, агарда голни ҳисобга олмасак, эҳтиёткор ўйнадик. Иккинчи бўлимда эса кўп хатога йўл қўйдик, 95 дақиқа мобайнида ўйинни назорат қила олмадик. Албатта, яхшироқ ўйнай олишимиз мумкин эди", - деди Пиоли.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика