Пиоли: "Кучли жамоа бўлиб боряпмиз"

Mirjalol Normatov
26 сен 2021, 12:28
"Милан" бош мураббийи Стефано Пиоли А Серия доирасида "Специя"га қарши учрашувдан кейин "россонери"нинг 6 футболчиси жароҳатда бўлиб тургани ҳақида гапирди.

"Таркибимизга барча футболчилар келиб қўшилишини сабрсизлик билан кутяпман. Клуб менинг олдимда танлов каттароқ бўлиши учун қўлидан келганича ҳаракат қилди.

Шундай пайтда ютаётганимиз рухий томондан кучаяётганимизнинг далилидир. Бусиз кийим алмаштириш хонасида яхши атмосфера ҳукмрон бўлмайди, бусиз рақибларни назорат қила олмаймиз.

Демак, жамоамиз кучаймоқда", - деди Пиоли.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal

Сўнгги янгиликлар

Барча ›