Пиоли Ибрагимовичнинг жароҳати ҳақида гапирди

Eldor Akmurzayev
24 янв 2022, 08:45
“Милан” устози Стефано Пиоли шогирди Златан Ибрагимовичнинг А Серия 23-тури доирасидаги “Ювентус”га қарши (0:0) ўтган ўйиндаги жароҳати ҳақида гапирди.

“Ибрагимович товонида оғриқ ҳис қилди. У бунга майдоннинг ҳолати сабаб бўлган деб ҳисоблади, шу туфайли у яқин кунларда тузалиб кетишига умид қиламиз”, дейди мураббий.

Златан 28-дақиқада захирага олинди. 40 ёшли швед жорий мавсум “россонерилар” сафида 19 ўйинда қатнашиб, 8+2 натижага эришди.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Football Italia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›