

Пиоли фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин. Таниқли инсайдер Фабрицио Романонинг ижтимоий тармоқларда хабар беришича, "Ал Иттиҳод" Пиоли номзодини ўрганиб чиқмоқда.
Манбага кўра, “Ал Иттиҳод” уч нафар мутахассис номзодини муҳокама қилмоқда, Пиоли эса қисқа рўйхатдан ўрин олган. Ушбу рўйхатда яна қайси мураббийлар борлиги маълум қилинмаган.
Эслатиб ўтамиз, “Ал Иттиҳод” сафида Карим Бензема ва бошқа машҳур футболчилар тўп тепади.



