Пиоли А Серияда май ойининг энг яхши мураббийи бўлди

Aziz Tukhtamuradov
20 май 2022
"Милан" бош мураббийи Стефано Пиоли А Серияда май ойининг энг яхши мураббийи деб тан олинди.

Ой мураббийи 35, 36 ва 37-турдаги натижалардан келиб чиқиб аниқланди. Ушбу вақт оралиғида "Милан" учта ўйинда ғалаба қозонди. Тўплар нисбати эса 6:1. 

56 ёшли мураббий мукофотни "Сассуоло"га қарши бўладиган сўнгги тур ўйини олдидан қабул қилиб олади. Ўша баҳсда миланликлар чемпионликни қўлга киритишлари мумкин. 

Пиоли ушбу мавсумда учинчи марта А Серияда ой мураббийи сифатида эътироф этилди. 


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: A Seria