Пикфорд "Эвертон" билан узоқ муддатли шартнома имзолайди
23 фев 2023 19:10
Янгиликлар
Пикфорд "Эвертон" билан узоқ муддатли шартнома имзолайди
Жордан Пикфорд бир неча мавсумдан буён "Эвертон" учун ажойиб ўйин кўрсатиб келмоқда. Шу сабабли унга қизиқишлар ҳам ортди. Англиянинг биринчи рақамли посбони 2017 йилда 30 млн фунт эвазига "Сандерленд"дан Мерсисайд клубига олиб келинганди.
Пикфорд "Тоттенхэм"нинг жиддий қизиқишига қарамай, амалдаги жамоаси билан узоқ муддатли битимга имзо чекишга яқин. У келажагини жорий мавсумда омади чопмаётган жамоа билан боғлашга қарор қилди. Сўнгги ҳафталарда музокаралар жадаллашиб ниҳоят Пикфорд якуний қарорни чиқаришига олиб келди. 28 ёшли дарвозабон клуб билан кучда бўлган келишувининг сўнгги 18 ойлигига кириб бораётган эди.
Жордан Пикфорд жорий мавсум жами 23 та ўйинда дарвозани қўриқлади ва 30 та тўп ўтказиб юборди. У 5 та "қуруқ" ўйинга эга.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Фикрлар