

"Янги поғонага чиқишимизда мухлислар катта ёрдам беришди. Бундай футбол атмосферасида ўйнаш - жуда ёқимли. Швецияга қарши ўйин қийин ўтишини билардим, уларнинг қандай услубда ўйнашини ҳам ҳис қилдик. Илк сейвимдан кейинги кайфиятни бутун бир ўйин давомида сақлаб қола олдим.
Энди тарихни ёзиш керак. Англия сўнгги бора жаҳон чемпионатининг ярим финалида ўйнаганида мен туғилмагандим", - деди Пикфорд.



