Пике яна жароҳат олди

Eldor Akmurzayev
31 окт 2021, 08:30
Ла Лига 12-турида “Барселона” ўз майдонида “Алавес” билан дуранг (1:1) ўйнади.

Баҳсни асосий таркибда бошлаган Жерар Пике 2-тайм ўрталарида захирага олинди ва унинг ўрнига Клеман Ленгле майдонга тушди. Пикенинг оёқ мушакларида муаммо юзага келгани айтилмоқда. У тез орада тиббий текширувдан ўтади.

Шунингдек, каталонияликларнинг яна бир футболчиси Серхио Агуэро юрагида муаммо юзага келгани туфайли “Алавес”га қарши ўйинни давом эттира олмаганди.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: euro-football.ru

Сўнгги янгиликлар

Барча ›