Пике Шакира билан қандай танишгани ҳақида сўзлаб берди

Aslanov Jasurbek
14 окт 2016, 13:14
"Барселона" ҳимоячиси Херард Пике Шакира билан қандай танишгани ҳақида сўзлаб берди.

"Илк маротаба Мадридда учрашганмиз, ўшанда Шакиранинг ЖЧ-2010 учун аталган Waka Waka клипининг суратга олиш ишлари кетаётган эди. Мен унинг рақамини сўрадим. У Испания терма жамоасидан олдин ЖАРга етиб келди, чунки турнир очилиш маросимида иштирок этиши керак эди. Мен унга хабар жўнатдим, унда об-ҳаво қандайлигини сўраганман, чунки биз у ерга бир неча кундан сўнг учиб кетишимиз керак эди. Оддий аҳмоқона савол ва одатда бунга оддий жавоб қайтаришади. Аммо у менга жуда узун жавоб қайтарди. У ерда кун давомида температура қандай ўзгаришини ёзди. Мен бу ноодатий ҳолат эканлигини пайқадим. Биз турнир давомида ёзишиб турдик, аммо у билан фақат мусобақа охирида учрашдим. Шакирага янги учрашув учун финалга бориш керак бўлса, буни бажаришимни айтдим. Жаҳон чемпионати финалидан сўнг иккинчи маротаба учрашдик" - дейди Пике.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: TV3

Сўнгги янгиликлар

Барча ›