Пике МЛСга кетиши мумкин

Mirjalol Normatov
10 ноя 2021, 00:15
"Барселона" ҳимоячиси Жерар Пике жамоасини ўзгартириши мумкин.

"TodoFichajes" хабарига кўра, 34 ёшли футболчи Хави бошқарувидаги жамоада асосий футболчи бўла олмаса, жамоадан кетиши кутилмоқда. Унга МЛСдан таклифлар бор.

Пике Дэвид Бекхэмнинг вакиллари билан учрашув олиб борган. Томонлар унинг "Интер Майами"га ўтишини муҳокама қилган.

Ушбу мавсумда Примерода Пике 10 ўйинда қатнашиб, 1 гол урди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: TodoFichajes