Пике жароҳати сабаб бир ой майдонга туша олмайди

Aslanov Jasurbek
6 фев 2018, 00:32
“Барселона” ҳимоячиси Жерар Пикенинг жароҳати сабаб қанча муддатга сафдан чиққанлиги маълум бўлди.

Испаниянинг As нашри тарқатган хабарга таянадиган бўлсак, Пике “Эспаньол”га қарши ўйинда тиззасидан олган жароҳати сабаб бир ой давомида майдонга туша олмайди. 

Аввалроқ, 31 ёшли футболчининг икки ҳафтага сафдан чиққанлигини айтилаётганди. Агар клуб раҳбарияти сўнгги маълумотни тасдиқласа, Пике Испания Кубоги ярим финали доирасидаги “Валенсия”, ЕЧЛ 1/8 финалидаги “Челси”га қарши кечадиган ўйинларда “Барса”га ёрдам бера олмайди. 

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф

Сўнгги янгиликлар

Барча ›