Пике: "Ҳозир "Реал"ни тўхтатиш жуда қийин, аммо эртами-кеч улар мағлуб бўлишади"

Aslanov Jasurbek
25 авг 2017, 14:20
"Барселона" ҳимоячиси Херард Пикенинг сўзларига кўра, эртами-кечми "Реал" мағлуб бўлади.

"Индивидуал томондан биз "Реал" футболчиларидан чакки эмасмиз, бироқ "Бернабеу"даги баҳсда улар биздан устун эди. "Реал" ЛаЛига ва Чемпионлар лигасида ғолиб бўлди, икки турнирда совринини ҳимоя қилади ва уларнинг ишлари яхши кетмоқда. Ҳозир уларни тўхтатиш қийин. Аммо дунёнинг ҳар қандай жамоасида мағлуб бўладиган кунлар бўлади ва биз ўша онни кутиб, ундан фойдаланишимиз керак" - дейди Пике.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Mundo Deportivo