Пике: "Дрогба, Роналду ва Левандовскиларга қарши ўйнаш қийин"

Aziz Tukhtamuradov
22 мар 2016, 20:25
«Барселона» ҳимоячиси Жерар Пике майдонда ўйнашга қийналган уч нафар футболчи номини айтиб ўтди.

"Биринчиси Дрогба. Дидье - мен қарши ўйнаган энг кучли марказий ҳужумчилардан бири. Унинг кучсиз томонлари йўқ. Куч, тезлик, бош билан ўйнаш, дриблинг... Унда буларнинг барчаси мужассам.

Кейингиси Роналду. Мунтазам унга қарши ўйнаганим учун унинг нималарга қодирлигини биламан. Роналду - футбол тарихидаги энг зўр футболчилардан бири. Майдонда ўзи истаган барча ишни қила олади.

Учинчиси Левандовски. Роберт - иккала оёғида бирдай ўйнай олади. Шунингек, иккинчи қаватда ҳам у кучли.

Мана шу футболчиларга қарши ўйнаш мен учун қийин. Чунки, улар йўқ вазиятдан гол киритиб кета оладилар", - дейди "Барселона" ҳимоячиси.

Ўхшаш янгиликлар


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: Marca