

"Жамоанинг даражаси олдингидек эмас, шу сабабли улардан катта нарсаларни кутиб бўлмайди. "Барселона"да талаблар доимо юқори бўлган. Гарчи натижалар ёмон бўлмаса-да, жамоанинг умумий ўйин услуби яхши эмас.
Хавининг истеъфоси? Унга тўлиқлигича ишонаман. У жамоага нималар кераклигини яхши билади, барчасини тўлақонли назорат қилмоқда. Унга ишониш керак", - деди Пике.
Айни дамда "Барселона" 13 ўйиндан кейин 30 очко тўплаган ҳолда ЛаЛига турнир жадвалида 3-ўринни эгаллаб турибди. Жамоанинг навбатдаги учрашуви 25 ноябрь куни сафарда "Райо Вальекано"га қарши бўлади.



