

ESPN нашрининг маълум қилишича, "Барселона"нинг кейинги мавсумдаги режаларида Серхио Бускетс, Жерар Пике, Жорди Альба ва Серхи Робертолар йўқ. Бускетс ва Робертонинг амалдаги шартномаси мавсум охирида якунига етади. Пике ва Альбанинг эса 2024 йилгача келишувлари бор.
Альба ва Пике шу мавсумнинг ўзидаёқ асосий таркибдаги ўринларини йўқотишди. Роберто эса жароҳат сабаб жуда кўп марта захирада қолмоқда. Бускетс эса асосий таркибда ўйнамоқда ва Жаҳон чемпионатидан кейин келажагига ойдинлик киритади.
Клуб эса ёзда ҳимоя чизиғини кучайтириш ниятида. Шу сабаб ҳам бу ўйинчилар клубнинг келажакдаги режаларига кирмайди.



