UZ

Сўнгги янгиликлар

17:37Малайзия "CAFA Nations Cup 2025”да иштирок этмайди  0 17:00ЖЧ-2026га саволлар пайдо бўлмоқда. Уларга мусобақа стартигача жавоб топиш шарт   0 16:45Йоахим Лёв унга терма жамоадан таклиф бўлганини тасдиқлади  13 16:32Расман: "Сурхон" ҳужумчисини ижарага берди ва маҳоратли ярим ҳимоячиси билан хайрлашди  0 16:20"Навбаҳор"ни икки футболчи тарк этди  3 16:03Ўзбекистон терма жамоаси етакчиларидан яна бири Эронга йўл олмоқда  9 15:49Нега Эрон клублари ёппасига ўзбекистонлик футболчиларни олмоқда? Ҳамма гап ФИФА берадиган пулдами?  4 15:2715 йилдан бери "Реал" шарафини ҳимоя қилган клуб тарбияланувчиси жамоани тарк этади  5 15:01"Лейпциг" 20 млн. еврога 18 ёшли вингер сотиб олди  0 14:31МЮ 2025/26 мавсум учун сафар формасини намойиш этди  0 14:00Мадуэке - "Арсенал" футболчиси  0 13:40Эронлик журналист: Эрон терма жамоаси CAFA мусобақасида легионерларсиз иштирок этади  7 13:32Равшан Ҳайдаров: "Мираброр Усмонов хотира турнири орқали ҳозирги кучимиз ва даражамизни синаб оламиз"  2 13:30"Чуқурроқ кавласанг, бизнинг футболда кўпчиликни қамаш мумкин"  3 12:59ЖЧ-2026 саралаши. Эртага Тимур Кападзе 4-босқичга қуръа ташлайди  16

ПФЛ талаб қилаётган норматив нима? Янгиликлар

ПФЛ талаб қилаётган норматив нима?

Кейинги йил олий лига Суперлигага ўзгаради. Бу ҳақда ПФЛ маълум қилганидан хабарингиз бор. ПФЛ Суперлигага мувофиқ жамоаларни ҳам, футболчиларни ҳам, шу қаторда ўйинларни ҳам супер қилишга ҳаракат қилмоқда.

Дастлабки қадам ўлароқ ташкилот кейинги йил Суперлигада 12та жамоа қолдиришга қарор қилди. Кейинчалик мавсум бошлангунча барча футболчилар жисмоний тайёргарлик бўйича норматив топширишади деган гап чиқди. Бу гап ўз исботини топиб, бугун норматив топширишни "Олмалиқ" бошлаб берди.

Шундай қилиб Супер лига жамоалари навбати билан норматив топширишади. Бугундан бошланган норматив қабул қилиш жараёни 29 декабрь куни ўз якунига етиши белгилаб қўйилган. Супер лига клублари бир йил ичида уч марта норматив топширишади: 

1. Жамоалар янги мавсумга ҳозирлик кўришни бошлашдан олдин (декабрь)
2. Суперлига баҳслари бошланишидан олдин (февраль)
3. Биринчи давра ўйинларидан кейин 

Бундан кўзланган мақсад - футболчиларнинг жисмоний ҳолатини ўрганиш бўлиб, ПФЛ шу орқали барча клублардаги ўйинчиларни назорат қилиб боради. Футболчиларимиз жисмонан етук эмас, айниқса терма жамоа миқёсида ўйинчиларнинг охирги дақиқаларда кучи етмай қоляпти деган гапларни кўп эшитамиз. Шу боис ҳам ПФЛ футболчиларнинг жисмоний ҳолатини назорат қилиб боришни мақсад қилган. 

Спорт нормативларида нималар топширилади? 

Супер лига клублари учун спорт нормативлари тўрт хил босқичда олиб борилади. 

1. 30 метрга югуриш
2. Турган жойидан узунликка сакраш
3. 7х50 метрга югуриш
4. "Yo-Yo" тест 

Демак, биринчиси 30 метрга югуриш. Бунда футболчининг тезлик хусусияти инобатга олинади. Икки бор имконият берилади ва энг яхши натижа дафтарга қайд этилади. Иккинчиси, футболчи турган жойидан узунликка сакрайди. Бунда ҳам икки марта имконият берилади. Учинчиси, футболчи 50 метрга етти марта югуриб бориб келади. Бунда фақат бир марта имконият берилади. Тўртинчиси эса "Yo-Yo" тест деб номланади ва бунда футболчилар дам югуриб, дам юриб белгиланган вақт ичида 2400 метрни масофани босиб ўтишлари керак бўлади.

Айтганча, дарвозабонлар фақат иккита норматив топширади: 30 метрга югуриш ва турган жойидан узунликка сакраш. 

Белгиланган вақт қанча? 

Қуйида тўртта нормативнинг ҳар бирига алоҳида тўхталиб ўтиш вақтларини келтириб ўтамиз. Бу нормативларни бизнинг футболчилар топшира оладими-йўқми, буни вақт ўтиб билиб оламиз. ПФЛнинг маълум қилишича, ушбу нормативларни топшира олмаган футболчилар Супер лига ўйинларига қўйилмайди.

1. 30 метрга югуриш.
16 ёш - 4,15 сония (белгиланган вақт)
17 ёш - 4,10 сония
18 ёш - 4,00 сония
19 ёш ва ундан катталар - 3,85 сония

2. Турган жойидан узунликка сакраш
16 ёш - 260 см. (белгиланган масофа)
17 ёш - 270 см.
18 ёш - 275 см.
19 ёш ва ундан катталар - 285 см.

3. 7х50 метрга югуриш
16 ёш - 62,0 сония (белгиланган вақт)
17 ёш - 61,0 сония
18 ёш - 60,50 сония
19 ёш ва ундан катталар - 60,0 сония

4. "Yo-Yo" тест
16 ёш - 1820 метр/10,44 дақиқа (белгиланган масофа/белгиланган вақт)
17 ёш - 2040 метр/11,45 дақиқа
18 ёш - 2300 метр/12,55 дақиқа
19 ёш ва ундан катталар - 2400 метр/13,19 дақиқа

Нормативларни ким қачон топширади? 

ПФЛ талаб қилаётган спорт нормативларини топширишни бугун "Олмалиқ" бошлади. Энг охирги бўлиб "Локомотив" 29 декабрь куни топширади.

"Олмалиқ" - 18 декабрь
"Машъал" - 20 декабрь
"Қўқон-1912" - 21 декабрь
"Навбаҳор" - 22 декабрь
"Цементчи" - 23 декабрь
"Металлург" - 25 декабрь
"Бухоро" - 25 декабрь
"Пахтакор" - 26 декабрь
"Бунёдкор" - 26 декабрь
"Қизилқум" - 27 декабрь
"Насаф" - 28 декабрь
"Локомотив" - 29 декабрь


Ушбу материалдан ТАҲРИРИЯТ РУХСАТИСИЗ фойдаланиш мумкин эмас!

Муаллиф : Xayrulla Xoliqov
Рейтинг: +50   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика