ПФЛ ўзаро жанжал қилган "Навбаҳор" ва "Бухоро" бош мураббийларини биттадан ўйинга дисквалификация қилди

Narzulla Saydullayev
24 май 2017, 17:23
Тартиб интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.


Олий лига

«Бухоро» бош мураббийи Улуғбек Бақоев, 11-турда «Навбаҳор»га қарши ўйиннинг танаффусида агрессив ҳаракат қилгани учун, 1та учрашувга дисквалификация қилинди ва жаримага тортилди.

«Навбаҳор» бош мураббийи Илҳом Мўминжонов, 11-турда «Бухоро»га қарши ўйиннинг танаффусида агрессив ҳаракат қилгани учун, 1та учрашувга дисквалификация қилинди ва жаримага тортилди.

«Навбаҳор» ярим ҳимоячиси Ойбек Қиличев, 11-турда «Бухоро»га қарши ўйинда рақибнинг юзига қўли билан ургани учун учун, 2та учрашувга дисквалификация қилинди ва жаримага тортилди.

«Нефтчи» ярим ҳимоячиси Музафарбек Музаффаров, 11-турда «Қизилқум»га қарши ўйинда агрессив ҳаракат қилгани учун, 2та учрашувга дисквалификация қилинди ва жаримага тортилди..

Ёшлар лигаси

«Металлург» массажчиси Родион Саричев, 10-турда «Сўғдиёна» билан ўйинда бош ҳакамни ҳақорат қилгани учун жаримага тортилди. Бу ҳолат яна такрорланса қаттиқроқ жазо тайинланади.

Биринчи лига


«Орол» ҳимоячиси Мақсуд Канназаров, 11-турда «Сурхон»га қарши ўйинда жуда қўпол ҳаракат қилгани учун, 2та ўйинга дисквалификация қилинди.

Кубок

«Навбаҳор» ҳимоячиси Алишер Саматов, 1/8 финал босқичи доирасида «Нефтчи»га қарши ўйинда агрессив ҳаракат қилгани учун, 2та ўйинга дисквалификация қилинди.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: pfl.uz