UZ

Сўнгги янгиликлар

23:30Акмал Рустамов: "Ҳакам қоида бузилишини атайин кутди"  2 23:03Максим Шацких: "Биринчи таймда шунча вазият яратиб, гол ура олмасликни қандай изоҳлаш мумкин, билмадим"  3 22:54"Барселона" — "Хетафе". Педри, Левандовски ва Рафинья асосий таркибда  0 22:48Рўзиқул Бердиев: "Бизга бугун уч очко жуда зарур эди"  10 22:34АПЛ. "Арсенал" "Манчестер Сити" билан ўйиннинг сўнгги дақиқаларида мағлубиятдан қутулиб қолди, Ҳусанов жароҳат сабаб бир тайм ўйнади  55 22:14Иван Бошкович: "Рубин Хебайда жароҳат бор"  1 21:25Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Мальорка" билан дуранг ўйнади, мадридликлар ўйинни ўн киши бўлиб якунлашди  3 21:15Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда Черан томонидан киритилган гол "Насаф"га ғалаба тақдим этди  122 21:02Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" ўз уйида "Аланяспор"ни мағлуб этолмади, истанбулликларнинг ягона голига Шомуродов муаллифлик қилди  17 20:52БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" "Ал Васл"га мағлуб бўлди, Ғаниев 59 дақиқа ўйнади  1 19:37Родри: "Арсенал"дан қасос олишимиз керак"  7 19:18"Арсенал" — "Манчестер Сити". Ҳусанов асосий таркибда  31 18:50Усмоновнинг сўнгги сонияларда киритган голи "Андижон"ни мағлубиятдан қутқариб қолди  30 15:26"Манчестер Юнайтед" Вальверде эвазига "Реал"га ўз футболчисини беришга тайёр  8 14:38"Арсенал" 80 млн евролик испанни харид қилмоқчи  2

ПФЛ “Обод”ни келишилган ўйин учун четлатдими? Янгиликлар

ПФЛ “Обод”ни келишилган ўйин учун четлатдими?

Теглар :  ОбодПФЛ
ПФЛ Тошкентнинг "Обод" клубини четлатди.

Тошкентнинг “Обод” футбол клуби Ўзбекистон Профессионал Футбол Лигаси Ижроия Қўмитасининг ЎФФ билан бирга келишилган қарорига кўра, футбол бўйича 2017 йилги Ўзбекистон чемпионати қатнашчилари сафидан чиқарилди.

Бугунги кунга келиб “Обод” футбол клубининг ЎзПФЛ олдидаги қарзлари 112 млн сўм (шундан 90 млн сўм – аъзолик бадали тўлови, 15 млн сўм – Ўзбекистон фуқароси бўлмаган мураббийни рўйхатга қўйиш учун тўлов ва 7 млн – жарима тўловлари)ни ташкил этади. Ўзбекистон клубларини лицензиялаш бўйича регламентга мувофиқ клубни молиялаштириш манбалари тўғрисидаги маълумотнома ЎзПФЛга тақдим этилмаганлиги натижасида ушбу жамоа ниманинг ҳисобига молиялаштирилиши ҳақидаги масала тушунарсизлигича қолаверди.

“Обод” футбол клуби, шунингдек, регламент талабларини қўпол равишда бузган ҳолда бир неча марта огоҳлантириш берилганига қарамасдан лицензиялаш бўйича бирорта ҳам хужжатни расмийлаштирмади.

Шу билан бирга Олий лиганинг 20-тури доирасидаги “Обод” – “Сўғдиёна” (2:4) ва 22-туридан ўрин олган “Обод” – “Насаф” (0:6) ўйинларида қайд этилган натижаларнинг шубҳали эканлиги айтилган “Federbet” халқаро нотижорат федерациясининг Ўзбекистон Футбол Федерациясига ёзган хати ҳам ЎзПФЛ Ижроқўмининг якуний қарор қабул қилишида асос бўлиб хизмат қилди.

Мусобақалар регламентининг 4.26 бандига асосан “Обод” футбол клуби тақвимдаги ўйинларнинг яримидан кўпини ўтказиб бўлганлиги муносабати билан қолган ўйинларда жамоага техник мағлубият, унинг рақибларига эса техник ғалаба ёзилади. Ўтган ўйинлардаги огоҳлантириш ва четлатишлар ўз кучида қолади.

Ўзбекистон Республикаси қонунчилик хужжатларида кўрсатилганидек, “Обод” футбол клубидаўз ходимлари ва футболчилари олдидаги меҳнат шартномалари бўйича қарзларни узиш ва солиқ тўловларини тўлаш мажбурияти сақланиб қолади. Жамоа ходимлари ва футболчиларига эса бошқа футбол клублари қайдномасига мусобақалар регламенти асосида рўйхатга киритилиш учун рухсат берилади.



Рейтинг: +26   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика