UZ

Сўнгги янгиликлар

21:44Ҳоланд Салоҳни шарманда деган Каррагер ҳақида: "Уни кўрсам асабим бузилади"  1 21:11Жошуа Киммих: "Тиғиз тақвимдан нолишга бизнинг ҳаққимиз йўқ"  0 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  3 20:35Расман: "Динамо" Жалолиддин Жумабоев билан шартномани узайтирди  2 20:15Эвра: "Аморим "Манчестер Юнайтед" учун жонини беришга тайёр"  3 19:53"Интер" ҳимоячиси йил охиригача сафдан чиқди  0 19:38Расман: "Динамо" Санжар Қодирқулов билан шартномани узайтирди  2 19:19Расман: Олександр Кучеренко - "Локомотив" футболчиси  3 18:57Манба: "Милан" Алиссон билан шартнома тузмоқчи  2 18:29"Челси" ва "Реал" "Ноттингем Форест" футболчисига қизиқмоқда  1 17:59Мадуэке: "Арсенал" Чемпионлар Лигасини ютиши мумкин"  5 17:32Ҳоланд: "Мана шундай ўйинлар учун футбол ўйнаймиз"  7 17:03Расман: "Пахтакор" ва "Динамо" собиқ устози "Қўқон-1912" бош мураббийига айланди  13 16:36Родриго: "Реал" ҳали ишлаши керак бўлган жиҳатлар бор"  3 16:07Асенсио: "Биз Хаби Алонсони 100 фоиз қўллаб-қувватлаймиз"  2

ПФЛ нега фақат Бақоевни жаримага тортди. Бошқаларга мумкинми? Янгиликлар

ПФЛ нега фақат Бақоевни жаримага тортди. Бошқаларга мумкинми?

4 март куни ПФЛ сайтида Суперлиганинг "1-тур учрашувлари пайтида регламент талабларини бузган расмий шахсларга нисбатан жарима чоралари қўлланилди" деган хабар чиқди.

Ушбу хабарда "Суперлиганинг 1-тури доирасидаги “Машъал” - “Сўғдиёна” футбол клублари ўртасидаги бўлиб ўтган учрашувдан сўнг “Сўғдиёна” футбол клуби бош мураббийи Улуғбек Бақоев матбуот анжуманида иштирок этмагани, бу билан у Профессионал футбол клублари учун 2020 йилги мусобақалар регламентининг 9.17-бандини бузгани учун Интизом кодексининг 5.34-бандларига асосан унга нисбатан огоҳлантириш ҳамда моддий жарима интизом чораси қўлланилди", - деб ёзилган.

Қизиғи айнан ўша ўйиндан кейин "Машъал" бош мураббийи Зоир Тўрақулов ҳам матбуот анжуманида иштирок этмаганди. Биринчи турда ҳам иккинчи турда ҳам "Машъал" катта мураббийи Дилявер Ваниев матбуот анжуманида қатнашди.

2-турда "Қизилқум" - "Сурхон" учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Ҳамиджон Актамов ҳам матбуот анжуманига кирмади. Унинг ўрнига Обид Худоёров келди.

Бироқ ПФЛ ҳозиргача фақат Улуғбек Бақоевга нисбатан жарима қўллади? Ушбу хабардан сўнг "Машъал" ёки "Қизилқум" клуби вакиллари биздан норози бўлишлари мумкин. Аммо эртага шу ҳолатнинг акси бўлса биз "Машъал" ёки "Қизилқум"ни ёнини олишга тайёр.

Шунчаки ПФЛ барча клубларга бирдек муносабатда бўлишини истаймиз холос.


Нарзулла Сайдуллаев

Рейтинг: +41   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика