UZ

Сўнгги янгиликлар

16:02Салиба жароҳати сабаб Миллатлар Лигаси финал босқичини ўтказиб юборади  0 15:35"Барселона" "Вест Хэм" ва Бундеслигада ишлаган топ-менежер билан музокаралар ўтказмоқда  0 15:08УEФА Евро-2028 мезбонларига гуруҳ босқичидан жой кафолатламайди  1 14:40Роналдиньо ўзини Месси ва Ямаль билан қиёслади  24 14:14Сергей Чигодаев: "CAFA U-17 – ўсмирлар ўртасидаги Осиё Кубогининг мини-версияси. Мақсадимиз – шу ёшдаги энг яхши футболчиларни саралаб олиш"  3 13:41Карвахаль Трент билан рақобат ҳақида гапирди  1 13:13Ямалнинг иш ҳақи оширилади. У "Барса"да энг кўп маош оладиган футболчилар учлигига киради  4 12:46"Олтин тўп"га даъвогарларнинг янгиланган рейтинги эълон қилинди. Ким фаворит?  16 12:15Гвардиола Де Брюйненинг хайрлашув ўйини ҳақида: "Кевин сотиб олиб бўлмайдиган чексиз муҳаббатга эришди"  2 11:48"Ал Иттиҳод"нинг асосий трансфер мақсади аниқ: Клуб АПЛ юлдузи учун 120 млн евро тўламоқчи  0 11:20Гарначо: "Финалгача ҳар босқичда майдонга тушдим, жамоага ёрдам бердим ва бу ўйинда 20 дақиқа ўйнадим..."  12 10:58Варди фаолиятини АПЛнинг бошқа жамоасида давом эттириши мумкин  1 10:31МЮ барча даврларнинг антирекордини такрорлади  12 10:05Сон Хён Мин илк совринини қўлга киритганидан сўнг йиғлаб юборди  9 09:37Расман: “Барселона“ Флик билан шартномани узайтирди  3

ПФЛ "Нефтчи" футболчисини жаримага тортди, “Навбаҳор” клуби эса огоҳлантирилди Янгиликлар

ПФЛ "Нефтчи" футболчисини жаримага тортди, “Навбаҳор” клуби эса огоҳлантирилди

ПФЛ "Нефтчи" ўйинчисига жарима солди ва "Навбаҳор" клубини огоҳлантирди.

Бу ҳақда ташкилот матбуот хизмати хабар берди.

Суперлига 20-тур учрашувлари доирасидан ўрин олган "Нефтчи" – "Навбаҳор" ўйини 68-дақиқасида "Нефтчи" жамоаси футболчиси Абдураҳмон Абдулҳақов рақиб жамоа дарвозасини ишғол этганидан сўнг голни нишонлаш мақсадида "Навбаҳор" жамоаси мухлислари жой олган сектор томон ҳаракатланиб, рақиб мухлисларини ғазаблантиришга ва кескин эътирозларига олиб келган хатти-ҳаракатларни амалга оширди.

Натижада наманганлик мухлислар ўтирган сектордан майдон томон турли хил майда буюмлар (пластик идишлар) улоқтирилди. Мусобақалар Регламентининг интизомий ва жарималар кодекси 1-қисми 5.4 бандини бузгани учун "Нефтчи" жамоаси футболчиси Абдураҳмон Абдулҳақов 2 миллион сўм миқдорида жаримага тортилди.

Наманганнинг "Навбаҳор" жамоаси мухлислари "Бунёдкор" ҳамда "Локомотив" клублари майдонига уюштирган сафар учрашувлари чоғида интизом борасида оммавий равишда камчиликларга йўл қўйгани мазкур ўйинларга тайинланган учрашув комиссарлари томонидан қайд этилган эди. Суперлига 20-тур учрашувлари доирасидан ўрин олган "Нефтчи" – "Навбаҳор" ўйинида ҳам аксарият наманганлик ишқибозларнинг одоб-аҳлоқ қоидалари доирасидан четга чиқиш ҳолатлари давом этди. Жумладан, ўйиннинг 68-дақиқасида "Нефтчи" жамоаси футболчиси Абдураҳмон Абдулҳақов "Навбаҳор" дарвозасини ишғол этгач, голни "Навбаҳор" жамоаси мухлислари жой олган сектор томон ҳаракатланиб нишонлади. Футболчи амалга оширган хатти-ҳаракатлар 3 мингга яқин наманганлик мухлислар ўтирган сектордаги кўп сонли ишқибозларни оммавий тарзда ғазабланишига ва кескин эътирозларига олиб келди. Натижада наманганлик мухлислар ўтирган сектордан майдон томон турли хил майда буюмлар (пластик идишлар) улоқтирилди.

Шу сабабдан "Навбаҳор" футбол клуби мухлисларининг хулқи ва маданияти борасида тегишли тартибда иш олиб борилмагани учун "Навбаҳор" клуби охирги марта огоҳлантирилди. Агар ушбу ҳолат яна бир бора такрорланса, клуб ўз уй учрашувини мухлисларсиз бўш стадионда ўтказиши ҳам мумкин.



Зеро стадионларга футбол ишқибозлари ўз оилалари, фарзандлари билан биргаликда ташриф буюраётган пайтда айрим мухлисларнинг одоб-аҳлоқ меъёрларини бузаётгани ёш футболсеварларга салбий таъсир ўтказиши мумкин. Бу борада Суперлига барча иштирокчи жамоаларининг мухлислар билан ишлаш бўлимлари мунтазам иш олиб боришлари лозим.

Рейтинг: +24   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика