Петр Чех дарвозабонликка қайтди

Mirjalol Normatov
10 окт 2019
"Челси" ва "Арсенал" каби жамоаларнинг собиқ дарвозабони Петр Чех "Гилфорд Феникс" хоккей жамоаси дарвозабонига айланди.

"Гилфорд Феникс" таркибида ўйнашдан мамнунман. Умид қиламанки, шундай ёш жамоанинг мавсумда қўйган катта вазифаларини бажаришда ўз ёрдамимни бера оламан.

Музга чиққанимда ғалабаларга қаттиқ интилишга ҳаракат қиламан. Футболдаги 20 йиллик фаолиятимдан кейин исталган спорт турида дарвозабонлик қила олишимга ишонаман. Шунингдек, болалигимдан буён севиб томоша қиладиган спорт туримда ўйнаш ҳам завқ беради", - деди Чех.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Express