Петер Шмейхель: "Испания Россияни ўн дақиқа ичида ютамиз деб ўйлади"
01 июл 2018 23:12
Янгиликлар
![](https://championat.asia/upload/storage/441030_original.jpg)
![](/upload/storage/441030_220.jpg)
Петер Шмейхель: "Испания Россияни ўн дақиқа ичида ютамиз деб ўйлади"
Ўз вақтида Европа чемпиони бўлган афсонавий дарвозабон Петер Шмейхель Россия - Испания ўйини ҳақида фикр билдирди.
"Испания жаҳон чемпионати бошланмасданоқ муаммога дуч келди. Чунки федерация бош мураббийни ишдан бўшатди. Бу ишни кейинроққа қолдирса ҳам бўларди. Россия билан кечган баҳсда эса испанлар 10 дақиқа ичида русларни ютамиз деб ўйлашди".
"Ана энди Йерро Иньестани анча кеч майдонга туширгани учун афсусланса керак. Чунки шу футболчи ўйинга чиққанидан кейин испанлар анча жонланди", - дейди даниялик собиқ дарвозабон.
Ўхшаш янгиликлар
![AMP Logo](https://championat.asia/image/logo-amp.png)
Фикрлар