

"Мен УЕФАнинг расмий сайтидан иқтибосини ўқидим, улар ўйинни футболчиларнинг талаблари билан давом эттиришга қарор қилишди. Биламан, бу тўғри эмас. Уларга учта вариант таклиф қилинди. Биринчиси, учрашувни дарҳол тугатиш. Иккинчиси, эртаси куни соат 12:00 да ўйинни якунлаш. Учинчи вариант эса 0:3 ҳисобидаги мағлубият. Шундай экан, футболчиларда танлов имконияти бор-йўқлигини ўзингиз ўйлаб кўринг. Мен ундай ўйламайман", — дейди Шмейхель.



