UZ

Сўнгги янгиликлар

20:00"Бавария" мухлислари Тухель қолишини исташади  0 19:54Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон – Эрон 2:1 (матнли трансляция)  18 19:41Роналду "Манчестер Юнайтед"да Рангникка ультиматум қўйган  4 19:23Максим Шацких: "Асосийси кейинги босқичга йўл олдик. Ўйин ҳақида эса гапиришни истамайман"  4 19:18Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" – "Металлург" 1:1. Highlights  0 19:05Бошкович: "Ғалаба қозондик, аммо кўрсатган ўйинимиздан хафаман"  1 19:02Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" – "Сўғдиёна" 2:3. Highlights  0 19:00U23 Осиё кубоги. Ўзбекистон ярим финал йўлланмаси учун Саудия Арабистони билан курашмоқда (матнли трансляция)  198 18:45Ўзбекистон Кубоги. "Арал" "Цемент"чига "хоҳлаганича" гол урди, "Қўқон-1912" "Жиззах"ни ютолмади ва гуруҳда қолиб кетди  2 18:35Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд – илк финалчи, Тожикистон 3-ўрин учун ўйнайди  6 18:30Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" "Сўғдиёна"га мағлуб бўлди, лекин кейинги босқичга йўлланма олди  35 18:26Ўзбекистон кубоги. "Нефтчи" ва "Металлург" муроса кўчасини танлади  9 17:57Ўзбекистон олимпия термаси "Халифа" стадионига етиб келди!  11 17:07U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони учрашувига превью. Саудияни бир маротаба ютганмиз, улар эса бизни уч марта  6 16:58Кварацхелия янги мавсум "Барселона" футболчисига айланиши мумкин  7

"Персеполис" мураббийи Яҳё Гулмуҳаммади: "Бугун дарвозабонимиз ҳам худди сўнгги ҳимоячи каби ўйнади" Янгиликлар

"Персеполис" мураббийи Яҳё Гулмуҳаммади: "Бугун дарвозабонимиз ҳам худди сўнгги ҳимоячи каби ўйнади"

ОЧЛ 1/8 финалида Эроннинг "Персеполис" клуби "Ал Садд"ни 1:0 ҳисобида мағлуб этиб кейинги босқичга йўл олди.

Ўйиндан кейинги матбуот анжуманида теҳронликлар устози Яҳё Гулмуҳаммади қуйидаги фикрларни билдирди. 

- Аввало ғалаба қозонганимиз ва кейинги босқичга чиққанимиз билан барча мухлисларимизни табриклайман. Бугунги ўйин ҳам аввалгилари каби қийин кечди, лекин биз ўзимизни кўрсата олдик. Рақиб жамоа ҳужумда жуда фаол бўлди, шу боис жамоавий ҳимояланишга эътиборни кўпроқ қаратдик. Бугун дарвозабонимиз ҳам худди сўнгги ҳимоячи каби ўйнади. Шу ўринда "Персеполис"нинг барча мухлислари қатори ўз футболчиларимга ҳам раҳмат айтаман. Чунки жамоамиз бугун катта ишни бажарди.


- "Персеполис" бунгача ОЧЛ ярим финалида икки бор ўйнаган. Шунингдек, 2018 йил финалда ҳам иштирок этган. Шундан келиб чиқиб жамоа бу борада етарлича тажрибага эга ва бу йил ҳам яхши кўрсаткич қайд этади деса бўладими? 

- Айтиб ўтганимдек, бу йилги ОЧЛ ўйинлари осон бўлмаяпти. Доҳага келганимиздан бери бирорта баҳсни мана шу осон кечди деб айта олмайман. Бу ерга келганимизда гуруҳда охирги ўринда эдик. Аммо турдан турга ўзимизни кўрсатиб, кейинги босқичга чиқиш билан бирга 1/8 финалдан ҳам ўтдик. Гуруҳдан биринчи ўрин билан чиқиш осон бўлмади. Энди кейинги беллашув янада мураккаб бўлади. Чунки навбатдаги рақибимиз ҳам кучли жамоа бўлади. Қайси босқичга боришимизни билмайман, фақат шуни айтишим мумкин, ҳар бир ўйинда охиригача курашишга ҳаракат қиламиз.


- Учрашувнинг 84-дақиқасида бирданига учта ўзгаришни амалга оширдингиз. Шундан сўнг жамоа ҳужуми ўзгариб тўрт дақиқадан сўнг "Персеполис" гол урди. Ўйин қўшимча бўлимларда ҳам давом этишини хоҳламадингизми? 

- Алмаштиришлар одатда майдондаги футболчи чарчаганда ёки тактикада ўзгариш қилишни хоҳлаганда амалга оширилади. Биз ўйин тизгинини қўлдан бой бермаслик учун захирадан янги кучларни туширдик. Чунки баҳс охирларига келиб жамоа толиқиб қолганди. Агар гол урмаганимизда қўшимча бўлимларга ўтиш ҳам мумкин эди. Лекин мен захирадан 3 нафар футболчини тушириб жамоам ўйинига янгилик киритишни истадим. Бу эса ўз самарасини берди.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика