

"Персеполис" 2017 йилнинг 26 сентябрь санасидан буён ҳеч бир ўйинда ютқазмаяпти. Теҳрон клуби қаторасига 20та ўйинда умуман мағлуб бўлмади. Тўғри декабрь ойида жамоа пенальтилар сериясида ютқазган, аммо ўйин пайтида дуранг қайд этилган.
"Персеполис" - "Насаф" учрашуви 13 февраль куни соат 18:45да бошланади.





