Перес Хамес Родригесни қолишини истайди, аммо Зидан унинг кетишига қарши эмас

Narzulla Saydullayev
15 июл 2016, 10:20
«Реал» устози Зинедин Зидан Хамес Родригесга ишонмай қўйган.

Колумбиялик футболчи ўтган мавсум бош мураббий ишончини йўқотди ва асосий таркибдан тушиб қолаверди. Зидан 25 ёшли футболчини сотилишига қарши эмас, бироқ клуб раҳбари Флорентино Переснинг фикри ўзгача.

Президент футболчига яна бир бор имконият берилиши тарафдори. Хамеснинг «Реал»да ўйнаши клуб брендининг Жанубий Америкада янада оммалашувига сабаб бўлмоқда.

Футболчи вазият қандай якун топишини кутмоқда ва агар керак бўлса бошқа клубга ўтишга тайёр. Хамес Родригес бунгача бир неча бор «Реал»да ўйнашни орзу қилганини маълум қилган.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: as.com