

"Умид қиламанки, Месси "Барселона"да қолади. "Барса" "Реал"га қарши ўйнаётганда, бутун дунё тўхтайди ва ўйинни кўради", - дейди Перес.
Эслатиб ўтамиз, "Барселона"нинг янги президенти Жоан Лапортанинг мақсади - 33 ёшли аргентина футболчини клубда олиб қолиш.
Месси жорий мавсум "Барселона" либосида 40та ўйинда майдонга тушиб, 31та гол ва 10та ассист қайд этди.



