Пьер-Эмерик Обамеянг фаолиятидаги энг яхши жамоани айтди

Mirjalol Normatov
12 ноя 2023
"Марсель" форварди Пьер-Эмерик Обамеянг фаолиятидаги энг яхши жамоа номини айтди.

"Барселона"да барчаси зўр эди. Фаолиятимдаги энг яхши 6 ойни ўтказганман. Футболдан, машғулотлардан ҳеч қаерда бунчалик завқ олмаганман. Ҳатто дам олиш кунларида ҳам машғулотларга борардим. Айтяпман-ку, барчаси ақлбовар қилмас даражада эди", - деди габонлик футболчи.

Обамеянг 2022 йил қишида "Барселона"га бориб, ярим йилдан кейин "Челси"га ўтганди. 34 ёшли ҳужумчи "Барса" учун 24 ўйинда қатнашиб, 13 марта рақиблари постига йўл топган.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Amazon Prime