Пепе: “Ювентус”га қарши ўйинда имкониятлар тенг”
21 окт 2013 16:39
Янгиликлар
Пепе: “Ювентус”га қарши ўйинда имкониятлар тенг”
“Реал” клуби ҳимоячиси Пепе, клубнинг Чемпионлар лигаси доирасида “Ювентус”га қарши бўлиб ўтадиган ўйин борасида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
“Биз ҳар бир рақибни ҳурмат қилишимиз керак. “Ювентус” таркибида Буффон ва Пирло каби буюк ўйинчилар бор. Нима бўлган тақдирда ҳам биз ўз ўйинимизга катта эътибор беришимиз керак.
Фикримча ушбу ўйинда имкониятларимиз тенг. Бўлажак ўйин жуда қизиқарли ва ҳар томонлама мухлислар хоҳлагандек бўлади деб умид қиламан”, - дейди Пепе.
Эслатиб ўтамиз, “Реал” – “Ювентус” баҳси 23 октябрда Тошкент вақти билан 23:45 да бошланади.
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Фикрлар