


Жамоа раҳбарияти Пепе билан 2023 йилга қадар мўлжалланган шартнома имзолади. Томонлар ўртасидаги амалдаги келишув 2021 йилга қадар мўлжалланган эди.
Пепе "Порту" таркибига 2019 йилда келиб қўшилган эди. Ортда қолган вақт ичида Португалия чемпонатида 43 та ўйин ўтказган ҳимоячи 4 та гол ҳам урди.
Тажрибали ҳимоячи фаолияти давомида "Реал", "Бешинтош" ва "Маритиму" жамоалари сафида ҳам тўп тепган.



