UZ

Сўнгги янгиликлар

20:25Расман: Аббосбек Файзуллаев - "Истанбул Башакшехир" футболчиси!  0 20:06Ўртоқлик ўйни. "Ливерпуль" японларни мағлуб этди  0 19:55Футзал. ОКМК икки нафар бразилиялик футзалчилар билан шартнома имзолади  0 19:25Илк ўйинида уйига йиғлаб кетган, 15 ёшида терма жамоада дебют қилган ҳамда самолётда шуғулланган "Нефтчи" ҳужумчиси Сильванус Нимели билан яқиндан танишамиз  8 19:01"Неом" "Монако" футболчисини харид қилмоқчи  0 18:38Расмий хабар: Шоҳрух Гадоев иккинчи даврани "Қўқон-1912"да ўтказади  0 18:09Расмий хабар: "Насаф" Нигерия терма жамоаси собиқ футболчисини ўз сафига қўшиб олди  2 17:30Расман: "Қўқон-1912" 4 нафар футболчи билан хайрлашди  0 17:09Расман: "Сурхон" собиқ футболчиси "Қизилқум" билан шартнома имзолади  0 16:07Расман: Шоҳруз Норхонов — "Қизилқум" футболчиси  4 15:25Расман: "Олимпик" собиқ футболчиси "Сурхон"га ўтди  1 15:10Суперлига. Ёзги трансферлар барчаси битта саҳифада. Сўнгги кунларда кимда қандай ўзгариш?  32 15:04Расман: "Арсенал" собиқ ярим ҳимоячиси АПЛга қайтди  0 14:38"Рома" ҳужумчиси фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  0 14:10Расман: Луис Диас – "Бавария" футболчиси  12

Пеп - "Сити" билан шартномаси бекор қилиниши ҳақида: "Бу нотўғри" Янгиликлар

Пеп - "Сити" билан шартномаси бекор қилиниши ҳақида: "Бу нотўғри"

"Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола клуб билан шартномасида уни исталган вақтда бекор қилиш варианти борлиги борасидаги маълумотни рад этди.

"Йўқ, бу нотўғри. Бир ҳафтадан буён "Манчестер Сити" билан тузган режаларим борасида гапиряпман.

Биз январь ойидаги трансферлар ҳақида гаплашмаяпмиз. Мавсумни қайси футболчилар билан бошлаган бўлсак, улар билан якунлаймиз. Нимадир бўлса ҳам, ёзги трансферлар ойнаси вақтида амалга ошади.

Стоунзнинг мушаклари жиддий жароҳатланган. У яна қанча вақтни майдондан ташқарида ўтказиб юборишини билмайман. Агуэро ҳали ҳам жамоа билан машғулотларда қатнашмади. Давид Сильва кеча ва бугун умумий гуруҳда шуғулланмади. Айни дамда унинг саломатлигини текширяпмиз. У оёғидан қаттиқ зарба қабул қилиб олганди.

Зиёфатнинг бекор қилиниши? Чоршанба куни ЕЧЛда ўйин ўтказдик ва ўша куниёқ Манчестерга қайтдик. Барча чарчаган эди. 3-4 кундан кейин яна ўйин. Шу боисдан футболчилар ўз вақтини оиласи даврасида ўтказишини истадим ҳолос", - деди Гвардиола.

АПЛнинг навбатдаги турида "Манчестер Сити" сафарда "Арсенал" меҳмони бўлади. Баҳс якшанба куни ўтказилади.

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика