Пеп Гвардиола: "Трансферларга пул талаб қилишда Артетанинг ўзига ҳос иқтидори бор"

Mirjalol Normatov
8 окт 2023, 13:13
"Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола ўзининг собиқ ёрдамчиси айни дамда "Арсенал" бош мураббийи Микель Артета ҳақида гапирди.

"Нафақат мен Артетага устоз бўлганман, балки у ҳам менга кўп нарсаларни ўргатган.

Микель раҳбариятдан жуда кўп нарсаларни талаб қилади, шунингдек, трансфер учун пулларни ҳам. Унда яхши иқтидор бор. Артета бу борада раҳбариятга босим уюштира олади", - деди Гвардиола.

Жамоаларнинг ўйини бугун соат 20:30да старт олади. Артета 2019 йилда "Арсенал" бошқарувини қўлига олишидан олдин "Манчестер Сити"да ёрдамчи мураббий бўлиб ишлаганди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: championat.asia