Пеп Гвардиола: "Мен рефери эмасман ва бундай масалаларга изоҳ бера олмайман"

Aziz Tukhtamuradov
19 май 2021, 08:36
"Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола АПЛ доирасида "Брайтон"га қарши ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Брайтон" ва жамоа мухлисларини табриклайман. Жоау Канселони қандай вазият учун четлатишганини кўрмай қолдим. Мен рефери эмасман ва бундай масалаларга изоҳ бера олмайман. 

Асосийси, биз чемпионмиз. 

Гюндоган биринчи таймда тиззасидан жароҳат олди. Эртага у ўзини қандай ҳис қилишини кутамиз. У яхши югура олмаётганди, шунинг учун ўзгартириш қилдик", - деди Гвардиола. 

Ўхшаш янгиликлар


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: BBC